NUR

Забур 56

Ижрочилар раҳбарига. “Хароб этма” куйига айтилган. Довуднинг Шоулдан қочиб, ғорга кирганда айтган қўшиғи.

1Эй Худо, раҳм қилгин менга, раҳм қил, Менинг жоним Сенда паноҳ топади. Ҳалокатли офатлар ўтиб кетгунча Мен қанотларинг соясида паноҳ топаман.

2Ёлвораман Худойи Таолога, Мен учун қасос олувчи Худога.

3Самодан нажот юбориб, У мени қутқаради, Мени топтайдиганларни шарманда қилади. Худо Ўз севгию садоқатини юборади.

Nur ilovasida to'liq o'qish →