NUR
Марк 14
1Фисиҳ зиёфатига ва Хамиртурушсиз нон байрамига икки кун қолган эди. Бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари Исони ҳийла билан тутиб, ўлдириш учун фурсат пойлаб юрган эдилар.
2Улар: “Биз бу ишни байрам кунлари қилмаслигимиз керак, акс ҳолда халқ ғалаён қилиши мумкин”, дедилар.
3Исо Байтания қишлоғида тери касаллигига чалинган Шимўннинг уйида меҳмон бўлиб ўтирган эди. Шунда бир аёл ганчдан ясалган идишда тоза, қимматбаҳо сунбул мойи олиб келди. Идишни синдириб, мойни Исонинг бошидан қуйди.