NUR
Левилар 6
1Эгамиз Мусога қуйидаги қоидаларни берди:
2агар бирортангиз Эгамизга хиёнат қилсангиз, яъни сизга омонатга берилган ёки гаровга қўйилган нарса ҳақида қўшнингизни алдасангиз, ёки қўшнингизнинг бирор нарсасини ўғирласангиз, ёки товламачилик қилсангиз,
3ёки йўқолган нарсани топиб олиб, топмадим, деб айтсангиз, ёки қасам ичиб туриб ёлғон гувоҳлик берсангиз, сиз гуноҳ қилган бўласиз.