NUR

Еремиё 23

1Эгамиз шундай демоқда: “Чўпонлар яйловимдаги қўйларни тарқатиб юборяптилар, уларни йўқ қиляптилар. Бундай чўпонларнинг ҳолига вой!”

2Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай демоқда: “Эй халқимни боққан чўпонлар, сизлар қўйларимни ўз ҳолига ташлаб қўйдингизлар. Уларни тарқатиб, узоқларга қочириб юбордингизлар. Бу қилган ёвуз қилмишингиз учун Мен сизларни ўз ҳолингизга қўймай жазолайман.” Эгамизнинг каломи шудир.

3“Мен қўйларимни ҳар хил юртларга ҳайдаб юборган эдим. Энди Ўзим уларни йиғиб оламан, ўзларининг яйловига олиб келаман. Улар баракали бўлиб, кўпаядилар.

Nur ilovasida to'liq o'qish →