NUR

Ҳакамлар 19

1Исроилда шоҳ бўлмаган ўша даврларда Эфрайим қирларининг кимсасиз жойида Леви қабиласидан бир одам яшарди. У Яҳудо ҳудудидаги Байтлаҳм шаҳридан бир чўрини ўзига хотин қилиб олди.

2Аммо хотини унга бевафолик қилиб, отасининг уйига — Яҳудодаги Байтлаҳмга қайтиб кетди. Орадан тўрт ой ўтди.

3Леви эса у билан ярашмоқчи бўлиб, орқасидан борди. У ўзи билан хизматкори ва бир жуфт эшагини олган эди. Улар хотинининг қизлик уйига етганларида, левининг қайнатаси уларни хурсанд бўлиб қаршилаб олди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →