NUR
Хўшея 10
1Исроил гуркираган, Ҳосилдор ток кабидир. Аммо ҳосили кўпайгани сари, У кўплаб қурбонгоҳлар қурди. Юрти равнақ топгани сари, Бутсимон тошларига зеб берди.
2Ичи қора бу халқ энди таъзирини ейди. Худо қурбонгоҳларини вайрон қилади, Бутсимон тошларини синдириб ташлайди.
3Кўп ўтмай улар айтишади: “Биз Эгамиздан қўрқмадик, Шунинг учун шоҳимиздан айрилиб қолдик. Аммо шоҳнинг қўлидан нима ҳам келарди?!”