NUR
Ибтидо 11
1Бутун ер юзида битта тил бўлиб, ҳамма одамлар бир хил сўзлашардилар.
2Одамлар шарқдан кўчиб, Шинар еридаги бир текисликка келдилар ва ўша ерда жойлашдилар.
3Одамлар бир–бирларига: “Келинглар, ғишт қуйиб, яхшилаб пиширайлик”, дедилар. Шундай қилиб, улар қурилиш учун ғиштдан, қоришма учун қора сақичдан фойдаланадиган бўлдилар.