NUR
Ҳизқиё 6
1Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
2“Эй инсон, Исроил тоғларига юзлан. Уларга қарши шундай башорат қил:
3Эй Исроил тоғлари, Эгамиз Раббийнинг сўзларини эшитинглар! Эгамиз Раббий тоғлару қирларга, жарликлару водийларга шундай деб айтмоқда: Мен Ўзим сизларга қарши қилич юбораман, бутларга атаган барча саждагоҳларингизни вайрон қиламан.