NUR
Ҳизқиё 26
1Сургун бўлган пайтимизнинг ўн биринчи йили, ойнинг биринчи кунида Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
2“Эй инсон, мана, Тир Қуддус ҳақида шундай деб айтмоқда: Аҳа! Халқларнинг савдо дарвозаси бузилди. Менга кенг йўл очилди. Энди у вайрон бўлганда мен бойиб кетаман.”
3Шунинг учун Эгамиз Раббий айтмоқда: “Эй Тир, Мен сенга қаршиман! Мен кўплаб халқларни сенга қарши йиғаман, улар денгиз тўлқинлари каби сенга ёпириладилар.