NUR

Эстер 1

1Бу воқеа Ахашвераш даврида бўлиб ўтган эди. Ахашвераш Ҳиндистондан Ҳабашистонгача бир юз йигирма етти вилоят устидан ҳукмронлик қиларди.

2Шоҳ Ахашвераш Шушандаги қалъада шоҳлик тахтига ўтиргандан кейин,

3ҳукмронлигининг учинчи йилида барча вазирлари ва сарой аъёнлари, Форс ва Мидия шоҳликларининг бош лашкарбошилари ва зодагонлари, қўли остидаги вилоятларнинг ҳокимлари учун зиёфат берди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →