NUR

Қонунлар 33

1Худонинг одами Мусо ўлимидан олдин Исроил халқини қуйидаги сўзлар билан дуо қилди:

2“ Эгамиз Синай тоғидан Ўз халқига келди, Сеир юрти узра қуёшдай порлади, Порон тоғидан нур сочди. Ўн мингларча фаришта У билан келди, Ўнг қўлида оташин олов бор эди.

3Дарҳақиқат, Эгамиз Ўз халқини севади, Унга бағишланган одамларни ҳимоя қилади. Улар Эгамизга таъзим қиладилар, Ундан кўрсатмалар оладилар.

Nur ilovasida to'liq o'qish →