NUR
Қонунлар 13
1Агар орангизда бирор пайғамбар ёки туш таъбирловчи пайдо бўлиб: “Аломат ёки мўъжиза кўрсатаман”, деб айтса,
2унинг айтганлари бажо бўлса, кейин у: “Юр, сен билмаган бошқа худоларга эргашайлик, уларга хизмат қилайлик”, деса,
3ўша пайғамбар ёки туш таъбирловчининг сўзларига қулоқ солманглар. Эгангиз Худо: “Қани билай–чи, улар бутун қалби билан, жону дили билан Мени севадими ёки йўқми”, деб сизларни синаётган бўлади.