NUR

Амос 7

1Эгамиз Раббий менга шундай ваҳий кўрсатди: Деҳқонлар шоҳ саройи учун буғдой ўриб олганларидан кейин, кечки экинлар униб чиқишни бошлабди. Шу пайтда Эгамиз гала–гала чигирткаларни пайдо қилди.

2Чигирткалар ер юзида кўкариб турган ҳамма нарсани еб битиришибди. Шунда мен ёлвордим: “Эй Эгам Раббий, ўтинаман, гуноҳимиздан ўт! Ёқуб насли бунга бардош бера олармиди?! Ўзи кичкина бир халқ бўлса!”

3Эгамиз шахтидан қайтди: “Бундай қилмайман”, деб айтди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →