NUR
Ҳаворийлар 19
1Аполлос Коринфда экан, Павлус қирлар бўйлаб йўл юриб, Эфесга келди. Бу ерда у бир неча имонли биродарни топди.
2Павлус улардан: “Имонга келганларингизда, Муқаддас Руҳни қабул қилдингизларми?” деб сўради. Улар: “Йўқ, биз Муқаддас Руҳ борлигини ҳатто эшитмаганмиз”, деб жавоб бердилар.
3“Ундай бўлса, қай асосда сувга чўмдирилдингизлар?” деб сўради Павлус. “Яҳёнинг таълимотига кўра сувга чўмдирилдик”, деб жавоб берди улар.