NUR
2 Шоҳлар 24
1Исроил халқига Эгамиз яна ғазабини сочди. Эгамиз халққа зарар етказмоқчи бўлиб, аҳолини рўйхат қилишга Довудни мажбур этди: “Қани, Исроил ва Яҳудо халқини санаб чиқ”, деди.
2Шоҳ ёнида турган лашкарбошиси Йўабга шундай буйруқ берди: — Исроилнинг ҳамма қабилаларини — Дандан Бэршэвагача бўлган жойларни кезиб, халқни санаб чиқинглар, токи қанча аҳоли борлигини мен билайин.
3Лекин Йўаб шундай деди: — Эгангиз Худо халқнинг ҳозирги сонини юз карра кўпайтирсин, шоҳ ҳазратлари ҳам ўша кунларни кўрсин! Шоҳим нимага шуни истаб қолдилар?