NUR
2 Шоҳлар 14
1Шоҳ Довуд Абсаломни соғинаётганини Йўаб билди. У биттасини Тахува шаҳрига юбориб, у ерда яшайдиган бир донишманд аёлни олдириб келди. Йўаб ўша аёлга: — Сендан бир илтимосим бор, — деди. — Мотамсаро қиёфага кириб, азали кийимларингни киясан. Пардоз қилма, ўзингни худди марҳумга анчадан бери аза тутаётган аёлдай кўрсат.
2Мен сенга нима айтсам, шоҳ ҳузурига бориб, унга етказасан. Кейин Йўаб аёлга нималар айтиши лозимлигини ўргатди.
3Тахувалик аёл шоҳ ҳузурига йўл олди. Унинг ҳузурига бориб, мук тушиб таъзим қилди–да: — Эй, шоҳим, ёрдам беринг! — деди.