NUR

4 Шоҳлар 7

1Элишай айтди: — Эгамизнинг сўзини эшитинглар: У шундай демоқда: “Эртага худди шу пайтда Самария дарвозаси олдида ярим тоғора яхши ун бир кумуш тангадан, бир тоғора арпа ҳам бир кумуш тангадан сотилади.”

2Шоҳнинг энг яқин амалдори шу ерда эди. У Элишайга: — Ҳатто Эгамиз осмоннинг қопқасини очиб, ёмғир ёғдирганда ҳам шундай бўлмас–ов, — деди. Шунда Элишай: — Сен кўзинг билан кўрасан, лекин сенга насиб қилмайди, — деди.

3Шу вақтда шаҳар дарвозаси ташқарисида тери касаллигига чалинган тўртта одам ўтириб: “Ўлимимизни кутиб, шу ерда ўтираверамизми?!” деб бир–бирига гапирди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →