NUR
2 Солномалар 23
1Еттинчи йили руҳоний Ёҳайидо қўрқмай ҳаракатга тушди. У қуйидаги юзбошилар билан аҳд қилди: Ерохам ўғли Озариё, Ёҳуханон ўғли Исмоил, Обид ўғли Озариё, Одаё ўғли Масиё ва Зихри ўғли Элишафат.
2Улар Яҳудо юртини кезиб чиқдилар, Яҳудонинг ҳамма шаҳарларидан левиларни ва Исроил уруғбошиларини йиғиб, Қуддусга олиб келдилар.
3Келганларнинг ҳаммаси Худонинг уйига йиғилиб, ўша ерда шоҳ билан аҳд қилдилар. Ёҳайидо уларга шундай деди: “Мана шоҳнинг ўғли! Эгамизнинг Довуд ўғиллари ҳақида берган ваъдасига мувофиқ, бу ўғил ҳукмронлик қилсин.