NUR

1 Шоҳлар 25

1Шу орада Шомуил оламдан ўтди. Бутун Исроил халқи йиғилишиб, Шомуилга аза тутди. Уни ўз она шаҳри Рамада дафн қилишди. Шундан кейин Довуд Порон даштига кетди.

2Мойун шаҳрида бир бой–бадавлат одам яшар, мол–мулки Кармил шаҳри яқинидаги ерда бўлиб, уч мингта қўйи, мингта эчкиси бор эди. Бу пайтда у Кармилда қўйларининг жунини қирқаётган эди.

3Ўша одамнинг исми Навол, хотинининг исми эса Обигайл эди. Аёл ақл–фаросатли ва чиройли эди. Эри Холиб уруғидан бўлиб, қўрс, феъл–атвори ёмон одам эди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →