NUR

1 Шоҳлар 23

1Довудга: “Филистлар Кейлах шаҳрига ҳужум қилиб, ҳосилни талон–тарож қиляпти”, деб хабар беришди.

2— Бориб ўша Филистлар билан уришайми? — деб Эгамиздан сўради Довуд. — Бор, Филистлар билан уришиб, Кейлах шаҳрини халос эт, — деди Эгамиз.

3Лекин Довуднинг одамлари: — Биз шу ерда — Яҳудода қўрқамизу, Кейлахга бориб, Филист лашкарига қарши уришмоққа бизда журъат бормиди?! — дейишди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →