NUR
1 Солномалар 22
1Довуд шундай деди: “ Эгамиз Худонинг уйи ҳам, Исроил халқи қурбонликлар куйдирадиган қурбонгоҳ ҳам шу ерда бўлади.”
2Довуд Исроил юртидаги барча мусофирларни бир жойга тўплаттирди. Улардан баъзиларини Эгамизнинг уйини қуриш учун тош кесиб йўнадиган сангтарошлар қилиб тайинлади.
3Довуд ёғоч дарвозалар учун ошиқ–мошиқ ва михлар ясагани кўп миқдорда темир сақлаб қўйди. Бронза ҳам шунчалик кўп эдики, ҳеч ким унинг ҳисобига ета олмасди.