NUR
Закариё 7
1Шоҳ Доро ҳукмронлигининг тўртинчи йили, тўққизинчи ойи эди. Мана шу Хислав ойининг тўртинчи кунида Эгамиз Ўз сўзини Закариёга аён қилди.
2Бундан олдин Байтил аҳолиси Эгамиздан илтифот сўраш учун Саризар, Рахеммалек ва уларнинг одамларини Маъбадга юбориб, шундай деган эди:
3— Бориб, Сарвари Оламнинг уйида бўлган руҳоний ва пайғамбарлардан сўранглар: “Биз анча йиллардан бери Эгамизнинг уйи вайрон қилинган ойда қайғуриб, рўза тутиб келамиз. Шундай қилишда давом этаверайликми?”