NUR
Закариё 14
1Эгамизнинг кунига оз қолди. Эй Қуддус аҳли, ўша куни мулкингиз кўз олдингизда талон–тарож қилинади.
2Эгамиз барча халқларни Қуддусга қарши жанг қилишга йиғади. Душманлар шаҳарни қўлга киритишади. Уйларни талаб кетишади, аёлларни зўрлашади. Шаҳар аҳолисининг ярми сургунга кетади. Қолганлари эса шаҳардан ҳайдалмайди.
3Шундан кейин Эгамиз уруш пайти жанг қилгандай, ўша халқларга қарши жанг қилади.