NUR
Закариё 10
1Баҳорда ёмғир берадиган Эгамиздан ёмғир сўранглар. Бўрон булутларини яратган, Одамзодга ёмғир берадиган, Ҳамма учун далаларни Ўт–ўланга тўлдирадиган Эгамиздир.
2Хонаки санамлар беҳуда гапларни гапирадилар, Фолбинлар ёлғон фоллар очадилар. Туш таъбир қилувчилар ёлғон таъбир қиладилар, Фойдасиз тасаллилар берадилар. Шунинг учун бу халқ қўйдай сарсон бўлиб юрибди, Чўпони йўқлиги учун азоб чекяпти.
3Эгамиз шундай дейди: “Ғазабим халқимнинг йўлбошчиларига қарши ёняпти, Мен халқимнинг бу чўпонларини жазолайман. Мен, Сарвари Олам Ўз сурувим бўлган Яҳудо халқи учун қайғураман. Мен ўша сурувни улуғвор жанг отларидай қиламан.