NUR

Римликларга 8

1Исо Масиҳга тегишли бўлганлар энди ҳукм қилинмайдилар.

2Ҳаёт ато этувчи Руҳнинг қонун –қоидаси Исо Масиҳ орқали мени гуноҳдан ва ўлимга етаклайдиган қонундан озод қилди.

3Инсон Худонинг қонунини бажара олмагани учун қонун таъсирсиз бўлиб қолди. Қонун инсонни гуноҳдан қутқара олмагани учун Худонинг Ўзи бу ишни қилди. Худо Ўз Ўғлини гуноҳкор инсонга ўхшатиб, бу дунёга юборди. Шу йўсин, Худо инсон орқали гуноҳни маҳкум қилди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →