NUR
Ваҳий 6
1Кейин мен Қўзининг етти муҳрдан бирини ечганини кўрдим. Ўша пайтда тўртта жонли мавжудотдан бири момақалдироққа ўхшаш овоз билан: “Кел!” — деб айтганини эшитдим.
2Шунда мен бир оқ отни кўрдим. От устида камони бор сувори ўтирарди. Унга бир тож берилди. У босқинчи бўлиб, душманларини босиб олиш учун йўлга чиқди.
3Қўзи иккинчи муҳрни ечганда, мен иккинчи мавжудотнинг: “Кел!” — деб айтганини эшитдим.