NUR

Ваҳий 3

1“Сардисдаги имонлилар жамоатининг фариштасига ёз: Худога хизмат қиладиган етти руҳни Бошқарувчи, қўлида етти юлдузни Тутгувчи шундай демоқда: сенинг ишларингни биламан. Сени тирик дейишади, аммо ўликсан.

2Сенинг ишларинг Худойим назарида тугал эмаслигини билдим. Уйғон! Жамоатинг нобуд бўлмоқда. Имонини сақлаб қолганларга қўшилиб, жамоатингни мустаҳкамла.

3Нима эшитиб ўрганган бўлсанг эслагин. Ўшаларга риоя қилгин. Гуноҳларингдан тавба этгин. Агар уйғонмасанг, Мен устингга ўғридай бостириб келаман. Сен эса қайси соатда келишимни билмайсан.

Nur ilovasida to'liq o'qish →