NUR

Ваҳий 19

1Бундан кейин мен осмондаги катта оломоннинг ғала–ғовурига ўхшаш баланд овозларни эшитдим: “Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Нажот, улуғворлик ва қудрат Худойимизга тегишлидир.

2Зотан У тўғри ва адолатли ҳукм қилади. Ер юзини фаҳш–зино ила булғаган ўтакетган фоҳишани У маҳкум этди, Ундан Ўз қулларининг хунини олди.”

3Оломон яна шундай деб ҳайқирди: “Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Бобилдан то абад бурқираб тутун чиқади.”

Nur ilovasida to'liq o'qish →