NUR

Ваҳий 18

1Бундан кейин мен осмондан тушиб келаётган бошқа бир фариштани кўрдим. Унда буюк ҳокимият бор эди. Унинг улуғворлигидан ер юзи ёришиб кетди.

2У қаттиқ ҳайқириб, шундай деди: “Вайрон бўлди! Буюк Бобил вайрон бўлди! У жинларнинг макони, ҳар турли ёвуз руҳнинг паноҳи, Ҳар қандай ҳаром ва жирканч қушнинг уяси бўлиб қолди. Ахир, барча халқлар Бобилнинг Шаҳвоний ҳирси шаробидан ичганди.

3Ер юзи шоҳлари у билан зино қилганди, Ер юзи савдогарлари Унинг чексиз шаҳвати туфайли бойлик орттирганди.”

Nur ilovasida to'liq o'qish →