NUR
Забур 91
Сано. Шаббат куни айтилган қўшиқ.
1Эй Эгам, Сенга шукр айтмоқ яхшидир, Эй Худойи Таоло, Сенга ҳамду сано куйламоқ яхшидир.
2Эълон қилмоқ яхшидир субҳда содиқ севгингни, Эълон қилмоқ яхшидир кечалари садоқатингни.
3Яхшидир айтмоқ буларни мусиқа чалиб Ўн торли асбобда, лирада, арфа жўрлигида!