NUR
Забур 67
Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси. Қўшиқ.
1Қўзғалсин Худо, тарқалиб кетсин душманлари, Олдидан қочиб кетсин Ундан нафратланганлар.
2Тутунни шамол тарқатгани каби Худо уларни ҳайдаб юборсин. Мум оловда эригани каби Худо олдида фосиқ ҳалок бўлсин.
3Солиҳлар эса хурсанд бўлсин, Худо олдида шод бўлсин, Улар хурсандликка тўлиб–тошсин.