NUR
Забур 54
Ижрочилар раҳбарига. Торли асбоблар жўрлигида. Довуд қасидаси.
1Ибодатимга қулоқ сол, эй Худо, Илтижоимни эътиборсиз қолдирма.
2Эшит мени, жавоб бер, Душманларим дағдағаси, фосиқларнинг сиқуви Бошимга ғам–кулфат келтиради. Улар ғазабланиб, мендан нафратланади. Эҳ, ўйларим қийнар мени, Бошимдан учган ақлим.
3Юрагим ҳасратга тўладир, Ўлим ваҳимаси мени босиб келадир.