NUR
Забур 34
Довуд саноси.
1Эй Эгам, менга қарши чиққанларга Ўзинг қарши бўл. Менга ҳужум қилганлар билан Ўзинг жанг қил.
2Қалқону совутингни ол, Қани, менга ёрдамга кел.
3Мени таъқиб қилганларга қарши Найзаю болтангни олгин. “Сенга нажот бераман”, деб Ўзинг менга ваъда бергин.