NUR
Забур 29
Довуд саноси. Эгамизнинг уйи бағишланган пайтда айтилган қўшиқ.
1Эй Эгам, Сени улуғлайман! Қабр оғзидан мени қутқардинг, Душманларим менинг устимдан кулишига йўл қўймадинг.
2Сендан мадад сўраб ёлвордим, эй Эгам Худо, Менга Сен бердинг шифо.
3Эй Эгам, ўликлар диёридан жонимни олиб чиқдинг, Қабрга кираётганимда мени қутқардинг.