NUR

Забур 26

Довуд саноси.

1Эгам нурим ва нажотимдир, Кимдан мен қўрқардим?! Эгам ҳаётимнинг қалъасидир, Ким мени қўрқита олар?!

2Танасини ғажийлик, деб Ёвузлар менинг устимга бостириб келганда, Ҳа, ғаниму душманларим менга ҳужум қилганда, Қоқилиб, йиқилиб тушадилар.

3Ҳатто бутун лашкар мени ўраб олса ҳам, Юрагимда асло қўрқув пайдо бўлмас. Ҳатто менга қарши жангга отланса ҳам, Ишончим ҳеч ҳам йўқолмас.

Nur ilovasida to'liq o'qish →