NUR
Забур 16
Довуд ибодати.
1Эй Эгам, ҳақли даъвоимни эшит, Фарёдимга эътибор бер. Ҳийласиз оғзимдан чиққан Ибодатимга қулоқ тут.
2Бегуноҳлигимни кўрсатгин Сен, Адолатни кўрсин кўзларинг.
3Ҳатто юрагимни тафтиш қилиб, Тунда мени синаб кўрсанг, Агар мени имтиҳон қилсанг, Ёмон ниятни менда топа олмасдинг. Оғзим гуноҳ қилмас, қарорим шудир.