NUR
Филиппиликларга 4
1Шундай қилиб, севимли биродарларим, сизларга айтганларим бўйича, Раббимиз Исо билан бўлган муносабатингизда маҳкам туринглар. Азизларим, мен сизларни жуда соғиндим. Сизлар менинг қувончимсиз, фахримсиз!
2Эводия ва Синтиха, сизлардан илтимос қиламан, Раббимиз ҳақи якдил фикрда бўлинглар.
3Эй вафодор ҳамкорим, сендан ҳам ўтинаман, бу аёлларга ёрдам бер, чунки улар мен билан бирга, Климент ҳамда исмлари ҳаёт китобида ёзилган бошқа ҳамкорларим қатори xушхабарни тарғиб этишда тер тўкдилар.