NUR
Обадиё 1
1Қуйидагилар Ободиёнинг башоратидир. Эгамиз элчи юбориб барча халқларга, Қуйидаги хабарини етказди бизга: “Тайёрланинглар! Қани, келинглар, Эдомга қарши урушга борайлик!” Эдом халқи ҳақида Эгамиз Раббий қуйидагиларни айтмоқда:
2“Эй, Эдом халқи, халқларнинг орасида Мен энг арзимас қилиб қўяман сизни, Ҳамма сизлардан нафратланади.
3Такаббурлигингиз сизларни алдади. Қоядаги қўрғондир пойтахтингиз, Баланд тепаликдадир уйларингиз, Шунинг учун айтасиз ўзингизча: ‘Ким бизларни тушира олар ерга?!’