NUR
Саҳрода 6
1Мусо орқали Исроил халқига Эгамиз қуйидаги қонунларни берди: агар эркак ёки аёл онт ичиб, ўзини Эгамизга назр қилиб бағишлашга қарор қилган бўлса,
2у шароб ва ўткир ичимликлардан ўзини тийсин. Узум сиркасини ҳам, бошқа ўткир ичимликларни ҳам истеъмол қилмасин. Узумдан тайёрланган бирор ичимликни зинҳор ичмасин. Майизни ва узумни ҳеч оғзига олмасин.
3У ўзини назр қилган давр мобайнида узумдан тайёрланган бирор нарсани истеъмол қилмасин, ҳатто узумнинг дони ва пўстлоғини ҳам оғзига олмасин.