NUR
Саҳрода 24
1Балом Исроилни дуо қилаётгани Эгамизга маъқул келганини кўриб, бу сафар фол очгани бормади. У саҳро томон назар ташлаб,
2у ерда қабила–қабила бўлиб қароргоҳ қурган Исроил халқини кўрди. Шунда Худонинг Руҳи Баломни қамраб олди,
3Балом шундай башорат қилди: “Бавўр ўғли Балом гапиряпти, Кўзи очиқ инсон сўзлаяпти.