NUR
Саҳрода 21
1Нагав чўлида истиқомат қилаётган Арод шоҳи: “ Исроил халқи Оторим йўлидан келяпти экан”, деган хабарни эшитиб жангга отланди. Канъон наслидан бўлган бу шоҳ Исроил халқи билан жанг қилиб, улардан бир нечтасини асир олди.
2Бу воқеадан сўнг Исроил халқи Эгамизга қасам ичиб, шундай деди: — Эй, Эгамиз! Агар Сен шу халқни бизнинг қўлимизга берсанг, уларнинг ҳамма шаҳарларини бутунлай вайрон қиламиз.
3Эгамиз Исроил халқининг илтижосини эшитиб, Канъон халқини уларнинг қўлига берди. Улар Канъонликларнинг ўзларини қириб ташлаб, шаҳарларини бутунлай вайрон қилишди. Шунинг учун бу жойга Хўрмах, деб ном берилди.