NUR
Саҳрода 10
1Эгамиз Мусога айтди:
2“Сен иккита кумуш карнай ясаттир, карнайлар зарб уриб ясалган бўлсин. Бу карнайлар жамоани йиғиш ҳамда йўлга чиқиш вақтини эълон қилиш учун керак бўлади.
3Карнайларнинг иккаласи чалинганда, бутун жамоа сенинг олдингга — Учрашув чодири киравериши олдига тўплансин.