NUR

Нахимиё 8

1Еттинчи ойда Исроил халқи ўз шаҳарларида ўрнашиб олгандан кейин,бутун халқ Сув дарвозаси олдидаги майдонда тўпланди. Улар тафсирчи Эзрага: “Исроил халқига Мусо орқали Эгамиз берган Тавротни олиб келинг”, деб айтдилар.

2Шундай қилиб, еттинчи ойнинг биринчи кунида руҳоний Эзра Тавротни жамоа олдига олиб келди. Эркагу аёл, эсини таниган ҳамма одам шу ерда эди.

3Эзра Сув дарвозасининг олдидаги майдонда саҳардан пешингача жамоага Тавротни ўқиб берди. Жамики халқ диққат билан қулоқ солиб тинглади.

Nur ilovasida to'liq o'qish →