NUR
Марк 10
1Исо у ердан кетиб, Яҳудия ўлкасига, сўнг Иордан дарёсининг нариги томонига борди. Унинг атрофига яна кўп халқ йиғилди. У Ўз одатига кўра, одамларга яна таълим берди.
2Баъзи фарзийлар келдилар ва Исони синамоқчи бўлиб, сўрадилар: — Қонунга кўра, эр ўз хотинидан ажралиши мумкинми?
3Исо бунга жавобан: — Мусо сизларга нимани амр қилган? — деб сўради.