NUR

Михо 7

1Шўрим қуриди! Ёзги мевалар йиғиб олингач, Узумзор ҳосили йиғиштирилгач, Токлардан бир бош узум ҳам топа олмаган, Бир дона анжирга зор бўлган одамдайман мен.

2Художўй йўқ бўлди бу юртда, Тўғри одам қолмади инсонлар орасида. Қон тўкаман, деб одамлар бир–бирини пойлайди, Ҳаттоки қариндош қариндошига тузоқ қўяди.

3Ёмонлик қилишга устадир улар. Амалдору қозилари пора олишади, Бойлари хоҳлаганини қилдиришади, Биргаликда улар ҳақиқатни бузиб кўрсатишади.

Nur ilovasida to'liq o'qish →