NUR
Матто 2
1Исо шоҳ Ҳироднинг ҳукмронлиги даврида, Яҳудиядаги Байтлаҳм шаҳрида туғилган эди. Орадан кўп ўтмай шарқдан Қуддусга мунажжимлар келишди.
2Улар: — Яҳудийларнинг янги туғилган шоҳи қаерда? — деб сўрадилар. — Биз Унинг юлдузи чиққанини кўрдик. Унга таъзим қилгани келдик.
3Бу гапни эшитиб шоҳ Ҳирод ҳам, бутун Қуддус аҳолиси ҳам безовталаниб қолди.