NUR

Матто 14

1Шу орада вилоят ҳукмдори Ҳирод Исо тўғрисидаги хабарларни эшитиб,

2амалдорларига деди: — Бу Яҳё чўмдирувчи эканлиги аниқ! У тирилиб келган, шунинг учун мўъжизалар кўрсатиш қудратига эга.

3Унинг бу гапни айтишига сабаб шу эди: бундан анча вақт олдин Ҳирод Яҳёни ҳибсга олганди. У ўз укаси Филипнинг хотини Ҳиродия дастидан Яҳёни кишанлаб, зиндонга ташлаган эди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →