NUR
Луқо 3
1Қайсар Тибериус ҳукмронлигининг ўн бешинчи йили эди. Яҳудияда Пўнтий Пилат Римлик ҳоким эди. Жалилада Ҳирод, Итурея билан Трахонит вилоятларида Ҳироднинг укаси Филип, Авилина вилоятида Лисаний ҳукмронлик қилар,
2Ҳанан ва Каяфа эса олий руҳоний эдилар. Ўша вақтда саҳрода яшаётган Закариёнинг ўғли Яҳёга Худонинг сўзи келди.
3У Иордан дарёси атрофидаги ерларни кезиб, одамларга: “Гуноҳларингиздан тавба қилиб, сувга чўминглар, шунда Худо гуноҳларингизни кечиради”, деб ваъз қиларди.