NUR
Левилар 23
1Эгамиз Мусо орқали
2Исроил халқига қуйидаги қоидаларни берди: Эгамиз белгилаган байрамларни нишонланглар, ўша кунлари муқаддас йиғин эълон қилинглар. Эгамизнинг белгилаган байрамлари қуйидагилардир.
3Олти кун меҳнат қилинглар, еттинчи куни — Шаббат куни эса тўлиқ дам олинглар. Шу куни муқаддас йиғин бўлсин. Ҳеч қандай иш қилманглар. Ахир, Шаббат куни Эгамизга аталгандир! Қаерда яшашингиздан қатъий назар, шу кунга риоя қилинглар.