NUR
Левилар 20
1Эгамиз Мусо орқали
2Исроил халқига шундай деди: “Ўз боласини Мўлахга қурбонлик қилган ҳар қандай одамга, Исроил халқидан ёки юртингизда яшаган мусофир бўлишидан қатъий назар, ўлим жазоси берилсин. Бутун жамоа уни тошбўрон қилсин.
3Мен Ўзим бундай одамга қарши чиқиб, уни халқ орасидан йўқ қилиб юбораман, чунки у фарзандини Мўлахга қурбонлик қилиб, Муқаддас чодиримни булғаган бўлади, Мени, Муқаддас Худони бадном этган бўлади.